Ободонлаштириш ходимларини уйида мажбуран ишлатган “замҳоким” жарима билан қутулди
Жамият
−
23 Сентябрь 2021
6547Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими муовини ўз уйида ободонлаштириш ишчиларини мажбуран ишлатгани ҳақида хабар тарқалди.
Мазкур хабарда келтирилган факт юзасидан Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.
Аниқланишича, туман ҳокими ўринбосари Ободонлаштириш бошқармаси ишчиларини соя донини қуритиш ва тозалаш ишларига жалб этган.
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари (13,5 млн сўм) миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.
Аввалроқ, Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани прокурори Сардор Ражаббоев ободонлаштириш ходимларини уйида ишлатгани аниқланганди. Шундан сўнг у эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь