Оббо, янами? Неймар жароҳат олди ва қайдномадан чиқарилди
Спорт
−
15 Март
1774“Сантос” клуби вингери Неймар жароҳат олди ва Бразилия терма жамоасининг март ойидаги йиғинлари учун қайдномасидан чиқарилди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, жароҳат олган Неймарнинг ўрнига “Реал Мадрид” клуби ҳужумчиси Эндрик терма жамоага жалб этилган. Шунингдек, дарвозабон Эдерсон ва ҳимоячи Данило ҳам терма жамоага чақирилмади ва уларнинг ўрнига Лукас Перри ва Алекс Сандро Бразилия терма жамоасининг март ойи учун якуний қайдномасидан ўрин олди.
Қайд этиш жоиз, январь ойида “Сантос”га қайтган Неймар ажойиб ўйинлар намойиш этиб келаётгани сабаб, дастлаб, Бразилиянинг қайдномасидан ўрин олганди. Аммо у ўтган ҳафта чемпионат доирасидаги ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этган.
Маълумот ўрнида, Бразилия терма жамоаси 21 март куни ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Колумбияга қарши, 26 март куни эса Аргентинага қарши майдонга тушади.