Порошенконинг давлат тўнтариши ўтказиш режаси маълум бўлди
Олам
−
29 Август 2019
5879Украина Президенти Владимир Зеленский партияси “Слуга народа” собиқ Президент Пётр Порошенко тайёрлаётган давлат тўнтаришининг олдини олиш учун Арсен Аваковни Ички ишлар вазири лавозимида қолдиришни режалаштиряпти. Бу ҳақда “Страна.ua” нашри “Слуга народа” партиясидан бўлган депутат Лиза Богуцкийнинг ёзишмаларига таяниб хабар берди.
Хабарда депутат Порошенко давлат тўнтаришига жуда жиддий тайёргарлик кўраётгани ва ҳаракатга ўтиш учун Аваковнинг ишдан олинишини кутаётгани айтилган. Аваков камида декабрь ойигача ИИВ раҳбари бўлиб қолади. Чунки Порошенко шу ойда тўнтаришни режалаштирган.
Аввалроқ, Зеленский депутатларга Аваковни Ички ишлар вазири этиб қайта тайинлашни таклиф қилди. У бу лавозимни 2014 йилдан бери эгаллаб келади.
Аваков ва Порошенко ўртасида кўп йиллик можаро мавжуд, аммо вазир бу ҳақиқатни 2019 йилда тан олди. Зеленский сайловда ҳалаба қозонгач, вазир Порошенконинг жинояти фош этилса қонун олдида жавоб бериши кераклигига бир неча марта шаъма қилган.
LiveБарчаси