ОАВ: Байден ғалаба қозонган тақдирда Трамп Оқ уйни индамай тарк этади
Олам
−
14 Ноябрь 2020
9210АҚШ Президенти Дональд Трамп рақиби Жо Байденнинг ғалабаси сайловларда тасдиқланса, сайланган Ҳукуматни ағдариш режасини тузмаяпти. Бу ҳақда "Fox News" мухбири Трамп билан ўтказилган суҳбатидан сўнг маълум қилган.
Манбага кўра, Байденнинг ғалабаси расман эълон қилинган тақдирда, Трамп мамлакат Конституциясига бўйсунган ҳолда Оқ уйни тарк этади.
Журналистлар Трампдан сайловлардаги мағлубиятини тан олиш-олмаслиги ҳақида сўрашганда, у бу саволга жавоб беришдан бош тортган.
"Трамп менга сайланган Ҳукуматни ағдаришни режалаштирадигандек кўринмади. У шунчаки адолатли курашни истайди", дея таъкидлаган журналистлардан бири.
Аввалроқ, Трамп Пенсильвания штатидаги президентлик сайловларида ғолиб чиқишини эълон қилгани ҳақида хабар бергандик.
Маълумот учун, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига демократ Жо Байден ва амалдаги Президент, республикачи Дональд Трамп даъвогарлик қилди.
7 ноябрь куни Американинг етакчи оммавий ахборот воситалари ABC News, CNN, AP ва NBC сайловларда демократ Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Натижалар ҳали расман эълон қилинмаган.
LiveБарчаси