Трамп Пенсильванияда ғолиб бўлишига ишонмоқда. Бундан фойда борми?

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп Пенсильвания штатидаги президентлик сайловларида ғолиб чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида ёзган.

Оқ уйнинг амалдаги раҳбари ушбу штатда ғалаба қозонишига сабаб қилиб, Филадельфия ва Питтсбургдаги 700 мингта бюллетенлар кўрилмаганини кўрсатган. 

"Бу буюк Конституциямизга мувофиқ Пенсильвания штатида ғолиб чиқишимизни англатади", деб ёзган Трамп.

Маълумот ўрнида, демократлардан президентликка номзод Жо Байден сайловларда 50,9 фоиз овоз тўплаган. Яъни, унга 78 миллион 187 минг 479 киши овоз берган. 

Республикачи Трамп эса 47,3 фоиз овоз йиғган. 72 миллион 767 минг 368 сайловчи Трампга овоз берган.

Сайловчилар коллегиясида эса Байден 306 та, Трамп 232 та овоз тўплаган. 

Трамп Пенсильвания штатида 20 тагача овоз йиғиши мумкинлигини инобатга олсак, унинг ушбу штатда ғолиб бўлиши сайловларда ғалаба қозонишини таъминлай олмайди.

Аввалроқ, Пенсильвания штатининг апелляция суди Трампнинг штаб-квартирасининг якуний сайлов натижаларига почта орқали олинган бюллетенларнинг бир қисмини киритмаслик тўғрисидаги даъвосини қўллаб-қувватлаганди. 

Маълумот учун, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига демократ Жо Байден ва амалдаги Президент, республикачи Дональд Трамп даъвогарлик қилди.

7 ноябрь куни Американинг етакчи оммавий ахборот воситалари ABC News, CNN, AP ва NBC сайловларда демократ Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Натижалар ҳали расман эълон қилинмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп сайлов

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг