Оҳангаронда ЙТҲ натижасида дўкон ёниб кетди
Жамият
−
28 Июнь 2020
10156Бугун, 28 июнь куни Оҳангарон шаҳар, “Гулистон” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги дўконда ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 14:15 да хабар келиб тушган.
Бунинг оқибатида ушбу ҳудуднинг 190 м кв майдони, яъни, дўконнинг шифти ва ички жихозлари ҳамда озиқ-овқат махсулотларига зарар етган.
Мазкур хабар юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни ўз вақтида бартараф этган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 90 м.кв. сақлаб қолинган.
Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодисанинг келиб чиқишига Damas ҳамда “Зил-130” русумли автомобилларининг тўқнашуви сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.
Келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланган фуқаролар бўйича маълумот келиб тушмаган.