Оҳангаронда ЙПХ ходимлари ҳайдовчини уриб ўлдирдими? ИИВ муносабат билдирди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Оҳангаронда ҳайдовчи ЙПХ инспектори томонидан калтаклангани ва вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 май куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Ўзар қишлоғи ҳудудидан ўтган “Нурафшон-Оҳангарон” автомобиль йўлининг 52 км.да Оҳангарон йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, “ВАЗ-2121” русумли автомашина ЙҲХБ инспекторлари томонидан текшириш учун тўхтатилган. Шунда ҳайдовчи 1995 й.т. Ғ.Ш.нинг автотранспорт бошқариш учун меъёрий ҳужжатлари йўқлиги аниқланган.

Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг135-моддаси 1-қисми билан электрон маъмурий баённома расмийлаштирилган. Сўнг автомашинани вақтинчалик жарима майдонига жойлаштириш учун, Оҳангарон тумани, Ойбулоқ қишлоғи ҳудудида, ЙҲХБ инспектори бошқарувида ҳаракатланиб кетаётганида, автотранспорт олд ўриндиғида ўтирган ҳайдовчи Ғ.Ш. автотранспорт эшигини очиб, ўзини автомашинадан ташлаб юборган. ЙҲХБ инспекторлари томонидан ҳайдовчи Ғ.Ш.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилганда, унга “Бош мия очиқ жароҳати, бош мияга қон қуйилиши оғир ҳолати, бош мия силжиши” ташхиси қўйилган.

Жорий йилнинг 6 июнь куни соат 23:00 ларда фуқаро Ғ.Ш. Тошкент шахрида жойлашган 39-сонли шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан текширув ўтказилмоқда.

“Ижтимоий тармоқ фаолларидан ҳолат тўлиқ ўрганилиб, вазиятга ҳуқуқий баҳо берилмагунга қадар, “ҳайдовчи аёвсиз калтакланган” каби ёлғон маълумотларни тарқатмаслигини сўраймиз”, дея якунланади ИИВ Матбуот котиби муносабати.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ Оҳангарон

Баҳолаганлар

574

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг