“Нюрнберг” футболчисида коронавирус аниқланди

Спорт

image

Германиянинг “Нюрнберг” футболчиси Фабиан Нюрнбергер коронавирус юқтириб олгани ҳақида клуб расмий сайти хабар бермоқда. Ҳозирча футболчида коронавирусга чалинганини дастакловчи аломатлар сезилмаяпти. 

“Нюрнберг” жамоасининг барча футболчилари ва клуб ходимларига коронавирусни аниқловчи тестдан ўтиш кераклиги  айтилмоқда. Жамоа аъзолари икки ҳафталик карантинга олинди.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” жамоаси бош мураббийи Микель Артета, “Лестер” клубининг уч нафар футболчиси ва Душан Влаховичда коронавирус аломатлари аниқланган эди.

Маълумот ўрнида, айни дамда Италия А серияси, Ла Лига, АПЛ, Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва бир қатор йирик мусобақалар коронавирус сабаб тўхтатилди.

Ҳозирга қадар 145 902 киши коронавирусни юқтириб олган. 5438 киши эса ушбу касаллик оқибатида вафот этган. 72 553 киши касалликни енгиб ўтиб, буткул соғайиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Футбол Коронавирус Нюрнберг Фабиан Нюрнбергер

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг