Тожикистонда ўтган парламент сайловида яна Имомали Раҳмоннинг партияси ғалаба қилди
Олам
−
02 Март 2020
4761Кеча, 1 март куни Тожикистонда парламент сайловлари ўтказилди. Бугун, 2 март куни сайлов натижалари эълон қилинди.
Унга кўра, Тожикистон Халқ демократик партияси сайловчиларнинг 50,4 фоиз овозини олиб парламент сайловида ғолиб бўлган. Партия 12 мандат олишга муваффақ бўлган.
Овоз бериш натижалари ҳақидаги натижалар Тожикистон сайлов ва референдумлар бўйича марказий комиссиясининг раиси Бахтиёр Худоёрзода томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинган.
“Тожикистон Халқ демократик партияси парламент сайловларида 50,4 фоиз овоз тўплади", - деди Худоёрзода.
Маълумот ўрнида, Тожикистон Халқ демократик партияси мамлакатдаги йирик партия ҳисобланади. Партия раҳбари Имомали Раҳмон ҳисобланади. Унга 1994 йилнинг 10 декабрь куни асос солинган. 2019 йил маълумотларига кўра, партия электорати 460 000 кишидан ошади.
LiveБарчаси