Нурсултонни қўрқитиб юборганга ўхшайман – Барральо
Спорт
−
03 Август 2023
5974Аввалроқ Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев сентябрь ойида жанг қилмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик. Спортчининг ушбу мурожаатига бразилиялик Кайо Барральо ўзининг Twitter саҳифасида салбий муносабатини билдирди.
“Instagram’га видео қўймаслигим керак эди, мен бу йигитни қўрқитиб юборибман”, дейди бразилиялик UFC жангчиси.
Гап шундаки, UFC топшириғига кўра, Рўзибоев жорий йилнинг ноябрь ойида Сан-Паулуда бразилиялик Кайо Барральога қарши жанг қилиши керак эди. Бироқ ўзбекистонлик спортчи ҳозир ҳам ўзининг актуал формасида эканини айтиб, ташкилотдан унга қадар яна бир жанг олиш илинжидалигини маълум қилди.
“Мен сентябрда жанг қилмоқчиман, кимлигининг фарқи йўқ, фақат менга жанг беринг, мен очман”, деган Рўзибоев.
Шундан сўнг Барральо юқоридаги гаплари орқали Рўзибоевни жангдан қочиш ва қўрқоқликда айблади. Унга кўра, ўзбекистонлик спортчи жанг қилишдан қўрққани учун бошқа рақиб изламоқда.
Ижтимоий тармоқларда анчагина фаол бўлиб қолган Рўзибоев ҳам Барральони узоқ куттириб ўтирмади.
“Худодан бошқа, ҳатто катталари ҳам мени қўрқита олмайди”, деб жавоб қайтарди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рўзибоев америкалик спортчи Стивен Томпсон билан жанг қилмоқчи экани хабар қилинганди. Стивен Томпсоннинг UFC 291 турнирида бразилиялик Мишель Перрейрага қарши жанги бекор бўлганидан кейин, Рўзибоев унга қарши октагонга чиқишга тайёрлигини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь