Нурсултон Рўзибоевнинг жанги муддатидан олдин якунланди

Спорт

image

Бугун, 2 июль куни ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик UFC жанчиси Нурсултон Рўзибоев UFC Vegas 76 турнири доирасида бразилиялик Бруно Феррейрага қарши октагонга кўтарилди.

5 дақиқадан 3 раундга мўлжалланган жанг бор йўғи 1 дақиқа 20 сония давом этди. Бунга қадар 10 та жанг ўтказиб, барчасида муддатидан олдин ғалабага эришган бразилиялик Бруно Феррейра бу сафар Ўзбекистон вакили Нурсултон Рўзибоев томонидан нокаутга учратилди.

Бу орқали Нурсултон ҳам жангда, ҳам турнирнинг “Кеча чиқиши” номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Эндиликда у ташкилот томонидан кафолатланган гонорардан ташқари UFC'нинг махсус 50 минг долларлик бонусига ҳам эга чиқадиган бўлди.

Маълумот учун, Рўзибоев бунга қадар 43 марта октагонга кўтарилиб, 35 та жангида ғалаба қозонган, 8 та баҳсда эса рақибларига имкониятни бой берган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Нурсултон Рўзибоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг