Нурсултон Рўзибоевнинг UFC'даги навбатдаги жанги тасдиқланди
Спорт
−
14 Февраль 7703 1 дақиқа
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев ташкилотдаги навбатдаги жангини 22 февраль куни ўтказади. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
Ўша куни Рўзибоевга америкалик Эрик Макконико рақиблик қилади. Жанг UFC Seattle турнири доирасида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Рўзибоевнинг бўлажак рақиби, 34 ёшли Макконига шу вақтга қадар ММА'да 10 та жанг ўтказиб, 9 та ғалаба қайд этган. 22 февраль куни Эрик UFC'даги дебют жангини ўтказади. 31 ёшли Рўзибоев эса профессионал фаолияти давомида 43 та жангда қатнашиб, 34 та ғалабага эришган. UFC'да ўтказган 3 та жангининг 2 тасида зафар қучган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурсултон Рўзибоевнинг укаси Машрабжон Рўзибоев ҳам UFC'га ўтгани хабар қилинганди.
Машрабжон ташкилотдаги дебют жангини 16 февраль куни ўтказади.
Live
Барчаси