Нурсултон Назарбоев номини тарихдан ўчираётган Тўқаевни ғалаба билан табриклади
Олам
−
21 Ноябрь 2022
8263Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев Қосим-Жомарт Тўқаевни Қозоғистонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.
“Сизни Қозоғистон Республикаси Президенти сайловидаги ишончли ғалабангиз билан чин қалбимдан табриклайман! Бу ғалаба Сизнинг давлат раҳбари сифатидаги юксак нуфузингиздан далолат бериб, амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотларингиз ва янги ташаббусларингиз, шунингдек, давлатимиз мустақиллиги гаровга қўйилган оғир дамларда кўрсатган матонат, қатъият ва доноликка халқнинг ишончининг сўзсиз исботидир”, дейди Назарбоев ўз табригида.
Назарбоев Тўқаевга ҳар доим халқнинг умумбашарий қўллаб-қувватлаши ва ҳурматидан баҳраманд бўлишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 ноябрь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Нурсултон Назарбоев ҳам “Остона Опера” сайлов участкасида овоз бериб, сайловда иштирок этди.
“Exit poll” натижаларига кўра, Қозоғистонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловларида амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев 82 фоизга яқин овоз тўплаган ҳолда ғалаба қозонди.
Қайд этиш керакки, Қозоғистоннинг собиқ Президенти Нурсултон Назарбоев лавозимидан кетганидан 3 йил ўтиб, унга оид бир қанча қарор ва қонунлар бекор қилинди. Хусусан, унинг номи берилган пойтахт Нур-Султон шаҳрига ҳам Остона номи қайтарилди. Назарбоевдан Элбоши рутбаси ва қатор имтиёзлар олиб қўйилди.
Маълумот ўрнида, Қозоғистонда 1 декабрь Биринчи Президент куни сифатида нишонланиб келинган. Бу ҳақдаги қарор 2011 йилда қабул қилинган ва биринчи марта 2012 йилнинг 1 декабрида нишонланган. Бу куннинг санаси тасодифан танланмаган. 1991 йил 1 декабрда Нурсултон Назарбоев биринчи халқ сайловларида Қозоғистон Президенти этиб сайланган.
29 сентябрь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатнинг "Биринчи Президенти куни"ни давлат байрамлари рўйхатидан чиқариб ташлаш ҳақидаги қонунни имзолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь