Нурсултон Назарбоев коронавирусга қарши эмланди. У қайси вакцинани танлади?
Олам
−
25 Июнь 2021
9725Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда Элбошининг матбуот хизмати хабар берди.
Эмлангандан сўнг Назарбоев ватандошларига мурожаат қилиб, санитария-эпидемиология хавфсизлиги чораларига риоя қилишни ва фаол эмланишни сўради.
Маълумот учун, Қозоғистонда фуқаролар 4 та вакцина – “Спутник V”, “QazVac”, “Hayat-Vax” ва “CoronaVac” билан эмланиши мумкин.
LiveБарчаси