Нурмуҳамедов Гэтжига қарши ўтадиган жангнинг ҳар дақиқаси учун 25 миллиард сўм олади
Спорт
−
24 Октябрь 2020
12666Бугун, 24 октябрь куни UFC 254 мусобақаси жанглари ўтказилади. Турнирнинг асосий жанги сифатида россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Жастин Гэтжи ўртасида бўлиб ўтади.
Жанг олдидан тақдим этилаётган маълумотларга кўра, Нурмуҳамедов Гэтжига карши октагонга кўтарилгани учун камида 10 миллион доллар олади.
Доғистон бургути 28 ғалабасининнг ҳар бир жангги учун ўртача ҳисобда 4 дақиқа сарфлаган. Бугун бу яна такрорланса, тахминий хисоб-китобларга кўра, Ҳабиб октагонда турган ҳар бир дақиқаси учун 2.5 миллиард сўм олади.
Жанг бугун, 24 октябрда Абу-Дабидаги “Жанглар ороли”да ўтказилади.
Аввалроқ, тарихда илк бор ўзбекистонлик қиз UFC мусобақасида Лилия Шакирова ўзининг дебютини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
Фаррух Муродқулов
LiveБарчаси