Нурафшон ёшлар ишлари бўлими бошлиғи ходимларини қизлар олдида бўралаб сўкди (аудио)
Жамият
−
18:09 4850 8 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ёшлар ишлари бўлим бошлиғи Миркарим Аҳмаджоновга тегишли эканлиги айтилган овозли ёзув тарқалди. Унда бошлиқ ходимларни аёллар олдида бўралаб сўкканини эшитиш мумкин.
“Атайлаб кеча гуруҳда ёздим. Ким келди кеча? Ким келди соат олтига чақирганимда?” дея ходимларга бақирган овоз эгаси.
Шунингдек, у суҳбат аввалидаёқ бўралаб сўкинишни бошлаган.
“Маҳаллангга борса, ч…сан ҳамманг н…й. С…б қойди иштонига. К…ларинг бўқсанлар ҳамманг мана шу ерда. Ёшини билмайди, д……б”, дейди у.
Шундан сўнг, бошлиқ ходимларни сўроққа тутган.
Бошлиқ: Сен-чи?
Ходим: Кеча телефон қилган пайтингиз шошилинч уйдан телефон қилиб қолди.
Бошлиқ: Сен вапше к…нг семирмаяптими сани? Эслай олмаяпсанми, эслатиб қўяйми? Ё қайтиб чиқмайсан телефон қилганда. С…. керак бўлса, с…. ташлай ҳаммангни. Бор “люббой”ингга чиққин. “Любойинг”га чиқ.
Яна бир ходим: Битта гап айтсам бўладими? Қизлар чиқиб турса бўладими?
Бошлиқ: Тураверсин қизлар.
Қизлар: Хўп бўлади.
Ходим: Кеча онам телефон қилиб қолди, тўғриси. “Срочна” шифохонага етиб бордим.
Бошлиқ: Нега телефон қилиб айтмадинг?
Ходим: Йиғилишда бўлганиз учун телефон қилмадим.
Бошлиқ: Биласан ҳалиям йиғилишда ўтиргандим ўша ерда. Ёшлар масаласи бўлгани учун кириб ўтирдим ўша ерда. Нечида келдиларинг санлар? Мен нечида кириб кетдим у ёққа?
Ходимлар: 5:30. 15 такам 5 эди.
Бошлиқ: Мен кириб-чиқиб юрдим у ерда. Хоҳласаларинг мен 180 градусга ўзгараман бундан буёғига. Фақат негативга қилдираман сенларни. Санам фақат ану хотин-қизларга ўхшаб, бандликка ўхшаб фақат негативга қилдираман сенларни. Кейи нима бўласанлар? Ҳар пайшанба қўйиб бераман. Йўқ, мундоқ маҳалланг ниманидир қойиллатиб қўйган бўлса ҳам майли. Кунлик маълум шундоқ келганини расмга оласан, шундоқ қўйиб берасан. Ану ҳоким ёрдамчиси билан хотин-қизларни орқасидан ўтқизиб қўйсан. Бир соатлик иш ман учун. Сен-чи?
Ходим: Оилавий масала бор эди, шунга.
Бошлиқ: Ўртоғинг келдими?
Ходим: Йўқ. Йиғилишдалигингизга телефон қилолмадим. Қайтарилмайди.
Бошлиқ: Йўқ, майли, мен йиғилишда эдим. Атайлаб гуруҳга ёздим. Қайси биринг муносабат билдирдинг? Қайси биринг? Камрон, Аббос, бу, ана бу кириб келди, Улуғбек кириб келди.
Каллаларинг каттаю, сенлар ана бу группага келса, атайлаб очмайсанлар, тепада шундай кўрасанлар-да, бўлди, шундай очмайсанлар-у. Пайшанба куни кўрамиз сизларни. Сизларни шу пайтгача биронтасига негативга қилиб бермай, қўй, мана шу олдини олиб, мутахассис йўқ, йўқ, фақат ўргатай, қилсин, қилсин, қилсин деб. Менга ҳам керак эмас, сизларни мен йиғиб олиб, сизлар тушунмаяпсизлар, ўшанинг учун йиғдим мен сизларни. Йиғишдан мақсад, чақирдим санларни. Менга дардинг керак эмас сизларни бу ерда. Маҳалланинг ишини қилганларинг яхши-ку менга.
Бир ойдан бери айтаман ана у Наманган тажрибасини. Бирортанг тушунмайсанлар тўртта маҳалла. Тўртта ёшни бериб қўйгансан, бўлди, муаммоли ёшни. Маҳаллангга ҳоким борса борми йўқми ўша ерда? Камида юзтадан кўп ошиқ ишсиз ёш топади.
Сен-чи, Бахтиёр? Қайтаверинглар деган сизларга топшириқ бўлдими ўша ерда? Мана мана бу иккита қиз ўтирган эди. Шошилинч бўлди, тўғрими? Йиғилиш қилиб қолди.
Сен-чи? Санларга ёқяптими шунақа сассиқ гаплар, ёқяптими шунақа? Икки соат олдин айтсам, ярим соат кеч келасанлар. Бирортангни гапираётганинг йўқ, мана ярим соат кеч келганларингни.
Сен-чи, Рўзиматилла? Ё яхшиликка ана у бошқача билан жавоб беряпсанми сен менга?
Ходим: Мен кеча лекин шошилинч кетиб қолдим. Мана бу ёққа келдим, еттида кетдим, дори олиб боришим керак эди. Болаларга айтиб кетдим. Агар ҳамма йиғиладиган бўлса.
Бошлиқ: Сенга нима, бола хўжайинми бу ерда?
Ходим: Йўқ, сиз йиғилишда эдингиз. Уйдагилар телефон қилди, дори олиб кел тезроқ деб. Олиб бордим кейин.
Бошлиқ: Санларни ишларинг чиқса, менга телефон қилиб SMS ёзиб қўясанлар-ку. Бунақа пайтда эсларингдан чиқиб қоладими санларни?
Сиз-чи?
Ходим қиз: Мен SMS ёзганман, жавоб бермадингиз.
Бошлиқ: Мана сизларни ҳозирги мана бу келаётган суҳбатга йиғадиганим, ёшлар номзодини олиб киришим керак-да. Шунақа қизлар келяпти, хафа бўлманглар сизлар. Сизлар, сизларга ўрнак бўлсин. Қизларни олдингизга олиб кираман, ишлайман деяпти. Ишлайман деяпти, кечгача. Майли, турмуш ўртоғим билади, вазиятни тушунади деяпти.
Ишга кираётганингларда ишлайман, олиб бораман деганмисизлар? Оилавий муаммойим демаганмисизлар? Бахтиёр, сизга ҳам тегишли. Бунақа демаганмисизлар?
Сани умуман топиб бўлмайди. Тўғрими, Фазлиддин?
Ходим: Йиғилишда бўлганиз учун…
Бошлиқ: Бошқа пайтларда телефон қиласан-ку. Мана шунақа бўляпти, мана шунақа қилсам бўладими, деб?
Ходим: Иш масаласида.
Бошлиқ: Йўқ, санлар, битта нарсада, ҳоким жамоа билан ўргатди. Сизларни ана бу дардга қилмаяпти-да ҳоким. Меҳнат кодекси дейди-ку, меҳнат кодекси. Меҳнат кодексига тушадиган анақа бўлсаларинг, қўй, аризангни ёз, кет, бўлди дейди. Кет. Ҳозир аризангни ёзгин-да, кет.
Мана сендан кейин ҳам қилади, мана етакчилик қилади, сендан олдин ҳам қилиб келган, сендан кейин ҳам қилади бу ерда. Мендан кейин ҳам, мендан кейин ҳам раҳбарлик қилаверади. Ҳеч кимга буни бойлаб ҳам қўймаган, бошқа нарса ҳам қилиб қўймаган. Раҳбарликни ҳам, ходимликни ҳам, мутахассисликни ҳам.
Сен ўзгарсанг ўзгар. Мен сенга ўшанда айтганман бошида. Ўзгарсанг ўзгар. Ўзгармасанг, аризангни ёзгин-да, кетгин. Қўй, ўзингни ҳам қийнама, мени ҳам қийнама.
Ходим: Бошқа иш қидиряпман, чиқса кетамиз.
Бошлиқ: Йўқ, бошқа иш қидиряпсан-да, тўғри, Фазлиддин, бошқа иш қидиряпсан. Лекин менга мана бу орқага тортиш керак эмас. Бўлмаса ҳозир аризангни ёз, қўй, кет. Нима қиласан?
Ходим: Орқага тортмаяпман, топшириқларни қиляпман қўлдан келганча максимал.
Ходим: Фазлиддин, тилимни қичитяпсан. Гапирсам гап кўп-да ҳозир бу ерда. Ўзинг биласан, ўзинг билиб турибсан, Фазлиддин. Қўй, гапирмай ўша нарсани. Битта сен эмас, ҳамманг оппоқ эмассанлар бу ерда.
Бўлди, ўша саккизта, ўнта жадвал ташлаб қўй, бўлди, қилдим, мен ишни қилдим, бўлди, санларники шу. Қайси бирингга ёқмаяпти иш? Ма оқ қоғоз. Ёз. Раҳбарим қаттиққўллик қиляпти менга, шу муносабат билан аризамни ёзаман, деб ёз мана. Ёз.
Ходим: Вазият шунақа бўлиб қолди-да. Энг қизиғи, ҳамма иш билан тўғри келиб қолди.
Бошлиқ: Вазиятинг бўлса, сен телефон қиласан менга. Менга кийдирмагин унақа вазиятингни, тушундингми? Ёз, Отажон. Ёқмаяптими иш? Сен-чи? Сенга, Бахтиёр? Дилшод? Сенга, Рўзиматилла?
Ходим: Ёқмаганда бу ерда юрмасдим.
Бошлиқ: Сизга?
Ходим: Муаммо йўқ, энди кеча шунақа бўлиб қолди. Бошқа пайт ишлаяпмиз, кеча бошқа пайтдаги билинмаяпти.
Бошлиқ: Қайси? Қайси?
Ходим: Тўққизгача ҳам юрибмиз-ку.
Бошлиқ: Қаерда тўққизгача юрибсиз?
Ходим: Кечадан олдинги куни тўққизгача юрдик-ку ёнингизда, ўша айтганингиз учун. Энди кеча битта кетиб қолганимизга шу билиниб кетяптими ҳозир?
Бошлиқ: Қайси тўққизгача? Ҳашарни айтяпсизми?
Ходим: Ҳашарни айтяпман.
Бошлиқ: Ҳашарда мен билан ўтирганинг йўқ.
Ходим: Нима фарқи бор? Ўша сиз ёнингизда, ҳаммамиз турибмиз-ку сиз айтганингиз учун. Бир оғиз айтган гапингизга.
Бошлиқ: Энди ана бу Хавфсизлик айтганини мени анақамга ёяпсизларми?.
Ходим: Нима фарқи бор? Ўша сизнинг ёнингизда турибмиз-ку биз. Сиз бошлиғимиз бўлганингиз учун. Энди унақа бўлмайди-да, ундан ташқари ҳам турибмиз. Мен гапирсам ҳозир талашаётган бўламан, тўғри. Лекин, мисол учун, қачон айтсангиз ёнингизда турибмиз-у, ё турмаяпмизми?
Бошлиқ: Қойиллатяпти-да кўпчиликлар.
Ходим: Қўяверинг энди, бир мартага бўлса, ишласа қилмайди-ку.
Бошлиқ: Нимга қўяман ман? Мен эртага ҳайфсан олсам, қайси биринг туриб берасан мана шу ерда менга? Қани, қайси биринг туриб берасан? Туриб берасанми? Қани, мен ҳайфсан олсам, туриб берадиган менга? Эрталабда? Гапир. Эрталаб ҳайфсан олдим мен ҳокимдан. Борми туриб берадиган менга? Оғзингни кўпиртириб гапирасанлар менга бу ерда. Ишлаётган бўлсаларинг, ўзинг учун ишлаяпсанлар, мен учун ишлаётганларинг йўқ бу ерда. Мен ҳам ўз оилам учун ишлаяпман, сен ҳам ўз оиланг учун ишлаяпсанлар. Худди менинг қорнимга ишлаётгандай гапирасанлар. Менинг топшириғимми бу? Ҳали ҳам кеч эмас, мана. Бўлди, ёқмаётган бўлса, қўй, ёзларинг, қўй. Мен шундай айтаман, вакантим шунча дейман. Боя ҳоким айтди. Нечта ходиминг бор, деди. Бир ўзимман дедим, мутахассисим ҳам йўқ дедим. Сан еттикчилар билан гаплашмаяпсан деди. Мана, Жавоҳир ака турибди ўша ерда. Шуғулланмаяпсан деди.
Гапиринг, қайси биринг гапинг бор? Қаерда кўп ишлаб юборяпсанлар? Ишлаб юборяпмиз, тўғрироғи, мен ҳам сизлар билан қўшилиб ишлаяпман бу ерда.
Ҳа, энди озгина камроқ ишлаётган бўлишим мумкин. 4 йил ишламадим, тўғрими? Ташкилотларнинг олдида ёшлар умуман ўрни йўқ. Муомала маданиятлари йўқ. Хафа бўмаларинг. Мафтуна, ўша куни ҳам айтганман, ички ишлар орқасидан ўтирибсиз-да, муаммолар ҳақида гапиряпсиз. Мен шундай уялиб кетдим, бор-ку. “Даже” мен ўйлаб гаплашаман-да Саид ака билан. Бунақа бўлмайди, у ўринбосар.
Ходим: Саид ака менинг танишим, ўшанинг учун мен хоҳлаганча гаплашдим. Мен ёмон гапирганим йўқ.
Бошлиқ: Йўқ, мен раҳбарингиз олдизда турибди-да. Бунақа қилиб гаплашманг.
Ходим: Айб қидирсангиз-чи, айб чиқаверади. Қўйинг, айб қидирманг.
Бошлиқ: Ўзингизда бор нарсани гапиряпман мен ўзингизга. Ўзингизда бор нарсани айтяпман.
Ходим: Мен сизникини санамайман, қўйинг.
Бошлиқ: Сананг, нима, нима айбим бор?
Бошқа ходимлар: Бўлди қилинглар.
Бошлиқ: Нима? Ёқмаётган бўлса, ишламанг, ёз аризангни, бўлди, нима қиласан?
Ходим: Қўйинг, бир-биримизнинг айбимизни қидирмайлик деяпман.
Бошлиқ: Гапир, бўлди, нима, нима айбим бор?
Бошқа ходимлар: Эй, ҳамманинг айби бор, бўлди қилинглар, қўйинглар.
Ходим: Мен умумий қилиб айтяпман. Айб қидирсанг, айб чиқаверади ҳаммамиздан.
Бошлиқ: Сен ҳозир менга айтяпсан, раҳбарингга айтяпсан-ки ҳозир, айбингизни биламан дегандай қилиб айтяпсан.
Ходим: Мен сизни айбингизни биламан демадим, айб қидирса айб чиқаверади, қўйинг деяпман. Ҳозир арзимаган нарсага ҳаммамиз.
Бошлиқ: Сен нега икки хил гапиряпсан ҳозир менга.
Ходим: Сансираманг.
Бошлиқ: Ҳурматингга ўтирябсан, сизлаган сари.
Ходим: Мен сизга ҳурматсизлик қилмадим.
Бошлиқ: Тилингдан чиққан гапни эшит сен биринчи ҳозир.
Шу тариқа бошлиқ ва ходимлар ўртасида келишмовилик келиб чиққан. Ҳозирча ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилмади.
Live
Барчаси