Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрининг ҳокими Илҳом Қиличхонов фаолиятини янги вазифада давом эттириши муносабати билан ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шу муносабат билан бугун, 8 июнь куни вилоят ҳокимлигида Зойир Мирзаев ва фаоллар Илҳом Қиличхоновнинг шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлидаги меҳнатини эътироф этиб, унинг келгуси фаолиятига муваффақият тилаган.
Шунингдек, бугун вилоятда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Илҳом Қиличхонов Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри ҳокими этиб 2023 йилда тайинланган эди. Тайинловга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.