Нукусда биринчи Орол маданият саммити ўз ишини бошлади

Жамият

image

Бугун, 5 апрель куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида ҳар 18 ойда бир марта ўтказилиши режалаштирилган биринчи Орол маданият саммити ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

“Бу мамлакатимиз ва айниқса Қорақалпоғистон учун улкан аҳамиятга эга воқеадир”, дея ёзган Саида Мирзиёева.

Унинг сўзларига кўра, кўп йиллардан буён турли даражадаги тадбирлар ва минбарлардан туриб Оролбўйи минтақасини ривожлантириш – биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ҳал этилиши зарур бўлган умумжаҳон вазифа экани ҳақида тинимсиз гапириб келинмоқда.

“Бу ҳудуднинг бетакрор маданияти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш, ушбу мураккаб шароитда яшаётган ҳамюртларимизнинг муносиб келажагини таъминлаш учун минтақага диққат-эътиборни жалб этиш лозим”, дея ёзади Президентнинг тўнғич қизи.

Шунингдек, Мирзиёеванинг қўшимча қилишича, саммит бутун дунё рассомлари, олимлари, экспертлари ва фаолларини бирлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 апрель куни ўз ишини бошлаган Самарқанд иқлим форумида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этгани ҳақида хабар берилганди. У саммитдаги иштироки давомида Оролбўйи ва Қорақалпоғистонни ривожлантириш устувор вазифа эканини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон Саида Мирзиёева Орол маданият саммити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг