Нукус воқеалари бўйича 3 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими қамалди
3-саҳифа
−
09 Февраль 2023
74272022 йилнинг 1−2 июль кунлари содир бўлган Нукус воқеалари бўйича 3 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди
Қайд этилишича, тергов доирасида уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олинган.
“Ҳозирда жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Натижаси бўйича жиноят ишларининг судга юборилиши таъминланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 январь куни Бухорода 2022 йил июль ойида Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд бўлиб ўтиб, суд ҳукми эълон қилинганди. Суд ҳукмига кўра, Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Шунингдек, Лолагул Каллихоновага тайинланган жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланиб, суд залида қамоқдан озод қилинган.
Шунингдек, оммавий тартибсизликлар иштирокчиси, Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Полат Шамшетов жорий йилнинг 4 февраль куни Жазони ижро этиш департаментига қарашли 4-сонли тергов ҳибсхонасида вафот этган эди.
LiveБарчаси