Нукус тинч, аммо вазият таранг – “The Economist” мухбири

Олам

image

Бугун, 3 июль куни “The Economist” журналининг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган журналисти Жоанна Лиллис бугун Нукусга етиб келди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида ёзиб қолдирган. 

“Нукус тинч, аммо вазият таранг. Мен бугун намойишлар бўлганини кўрганим йўқ. Жуда қаттиқ хавфсизлик чоралари кўрилган. Ҳукумат ва парламент бинолари хавфсизлик кучлари томонидан қуршаб олинган, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланган”, деб ёзган журналист. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилиб, кутилмаганда намойишлар уюштирди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳолатни Нукусда давлат бошқаруви органларини эгаллашга уриниш деб баҳолади.

Шундан сўнг, кеча, 2 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга етиб борди ва қорақалпоқ халқи билан мулоқот қилди. 

Шунингдек, Президент Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

774

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг