“Нозим Бухарский”нинг акаси қамоққа олинди

3-саҳифа

image

Жиноят оламида “Нозим Бухарский” номи билан танилган марҳум жиноий авторитет Нозим Жумаевнинг акаси Наим Жумаев қамоққа олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Манбага кўра, Наим Жумаев кузатув остида бўлган ва унинг устидан ички ишлар органларига ариза келиб тушган. Жумаев Жиноят кодексининг 165-моддасида (товламачилик) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, қўлга олинган. 

Маълумот учун, унинг укаси “Нозим Бухарский” 1994-2002 йилларда одам ўлдириш, талончиликда айбланиб 3 марта судланган. Сўнгра, маҳбусларга қарши куч ишлатиб келишда ҳам айбланган. Қамоқхоналарда Нозим Жумаевга алоҳида шароитлар (жумладан музлаткич, спорт билан шуғулланиш учун жиҳозлар ва бошқа имконият) яратиб бериб келингани айтилади.

Нозим Жумаев 2014 йилнинг декабрь ойида қамоққа олиниб, 2015 йилда Жиноят кодексининг 273-моддасида (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 20 йилга қамалган. У 2021 йил 2 апрелда қамоқхонада вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Нозим Бухарский”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар