Нойер Оливер Каннинг рекордига яқинлашди
Спорт
−
24 Октябрь 2021
2540Кеча, 23 октябрь куни Германия чемпионатининг 9-турида Мюнхеннинг “Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер Бундеслигадаги 300-ғалабасини қўлга киритди. Учрашувда Юлиан Нагельсманн жамоаси “Хоффенхайм” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу мюнхенликлар дарвозабони учун мусобақадаги 447-ўйинда эришилган 300-ғалаба бўлди. Бу турнир тарихидаги энг яхши иккинчи натижа ҳисобланади. Фақатгина “Бавария” собиқ дарвозабони Оливер Кан ундан кўпроқ ғалаба қозонган – 310 та. Бироқ, мавсумнинг катта қисми олдинда экани инобатга олинса, Нойер ушбу мавсумнинг ўзидаёқ рекордни янгилаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Мануэль Нойер “FourFourTwo” нашри томонидан тузилган айни вақтда дунёдаги энг яхши дарвозабонлар рейтингида 3-ўринда қайд этилган.
Маълумот учун, “Бавария” навбатдаги учрашувини жорий йилнинг 27 октябрь куни Германия кубогида Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” клубига қарши ўтказади. Бундеслига доирасидаги ўйин эса, 30 октябрда “Унион Берлин” майдонида бўлиб ўтади.