Нойер Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади
Спорт
−
10:10 816 1 дақиқа
Германия миллий терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалидаги мағлубият билан халқаро фаолияти якунланганини маълум қилди. Бу ҳақда Нойер “Bundesliga Insider” порталида берган интервьюсида сўз очди.
Германия терма жамоаси 1/8 финалда Парагвайга мағлуб бўлди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақти 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, пенальтилар сериясида Парагвай 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Нойер пенальтилардан бирини қайтаришга муваффақ бўлди, аммо бу жамоасини мағлубиятдан қутқариш учун етарли бўлмади.
“Ҳаммаси айнан шундай якунлангани жуда ачинарли”, дейди тажрибали дарвозабон.
Маълумот учун, Нойер Германия терма жамоаси билан 2014 йилги Жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритган, 2010 йилги мундиалда эса бронза медали соҳиби бўлган.
Дарвозабон Жаҳон чемпионатларида ўтказган 23 та учрашуви билан Германия терма жамоасининг рекордчиси ҳисобланади.
Live
Барчаси