Ноёб тангаларни Ўзбекистондан олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
24 Декабрь
2920Бухоро вилоятида қадимий нумизматика буюмларини мамлакат ҳудудидан олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолатда “Бухоро – Внуково” йўналишидаги авиарейс орқали хорижий давлатга учиб кетаётган фуқаро республика ҳудудидан маданий мерос ашёларини яширинча олиб чиқишга уринган вақтида божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.
Натижада жами 22 дона қадимий тангалар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур тангалар ХХ асрда зарб этилган бўлиб, улар Россия империяси ҳамда Совет Иттифоқи даврига оидлиги тахмин қилинган.
“Ҳозирда ушбу нумизматика ашёлари қадимийлик даражасини аниқлаш ва тарихий аҳамиятини баҳолаш мақсадида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармасига бадиий экспертизадан ўтказиш мақсадида тақдим этилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Бухоро вилоятида қадимий нумизматика буюмларини мамлакат ҳудудидан олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланганди.