Ноябрь ойидан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади
Жамият
−
08 Октябрь 2020
10033Тошкент шаҳри жамоат транспорти автобус ва метрополитенда автоматлаштирилган тўлов тизимини тўлиқ жорий этиш бўйича ишлар босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Ҳозирги кунда Тошкент метрополитенининг барча линияларидаги бекатлар йўл ҳақи тўловларини ягона транспорт карталари ва NFC банк карталари орқали амалга ошириш имкониятини берувчи статционар валидаторлар билан жиҳозланди.
Шу билан бирга пойтахтда йўловчиларга хизмат қилаётган “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга қарашли 1000 дан ортиқ автобусларнинг барчаси электрон карталар орқали тўловларни амалга ошириш имконини берувчи мобил ва статционар валидаторлар билан тўлиқ таъминланди.
Ягона транспорт карталарининг ҳисобини метро кассалари, ойлик йўл чипталарини сотиш шаҳобчалари, инфокиосклар, барча электрон тўлов тизимлари, шунингдек, АТТО – мобил иловаси орқали тўлдириш имконияти мавжуд.
LiveБарчаси