Новак Ўзбекистон билан иттифоқ тузиш мақсадини тушунтирди
Олам
−
29 Ноябрь 2022
11567Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Александр Новак Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон томонидан газ иттифоқини яратиш имкониятлари муҳокама қилинганини тасдиқлади. У транспорт, экспорт, газни қайта ишлаш ва ҳамкорликнинг бошқа шаклларидаги кооперацияни назарда тутади.
"Ҳа, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон СССР давридан бери ягона газ ташиш тизимига эга бўлгани сабабли ҳамкорликнинг бундай йўналишлари кўриб чиқилмоқда. Дарҳақиқат, бизда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, газ етказиб бериш ва қайта ишлаш борасида кенг имкониятлар мавжуд. Бошқа экспорт йўналишларига етказиб бериш учун”, дейди у.
Новак Хитойнинг йўналишлардан бирига айланиши мумкинлигини тушунтирди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 ноябрь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашуви чоғида Путин уч томонлама газ иттифоқини тузиш таклифи билан чиққани ва бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилмоқчи эканини маълум қилди.
LiveБарчаси