Намангандаги шифохоналар “свет”сиз қолди
Жамият
−
10 Ноябрь 2022
4365Кеча, 9 ноябрь куни Наманган вилоят Юқумли касалликлар шифохонасида ҳамда Чуст туман марказий шифохонасида электр энергиясида узилиш ҳолати кузатилган. Ушбу ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, электр энергия билан таъминловчи тармоқларда носозлик юзага келгани туфайли Наманган вилоят Юқумли касалликлар шифохонасида 13 дақиқа, Чуст туман марказий шифохонасида 20 дақиқа узилиш кузатилган.
Шундан сўнг, шифохоналарнинг захира дизель генераторлари ишга туширилиб, муассасаларда электр таъминоти қайта тикланган.
Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шарқий – Фарғона водийси вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилган эди. Бунга ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши натижасида магистрал газ қувурларида табиий газ босимини пасайиши важ қилиб кўрсатилган эди.
LiveБарчаси