Норвегияликлар Украинага “Bayraktar” совға қилмоқчи
Олам
−
18 Июль 2022 7197 1 дақиқа
Норвегияда Украина эҳтиёжлари учун Туркиянинг “Bayraktar TB2” зарба берувчи учувчисиз самолётини сотиб олиш учун маблағ йиғиш кампанияси уюштирилди.
Украина учун “Bayraktar TB2” сотиб олиш учун маблағ йиғиш бўйича шунга ўхшаш кампаниялар илгари бошқа мамлакатларда ҳам ўтказилган, бу эса украиналикларнинг ўзлари ҳисобидан 3 та зарба берувчи дрон сотиб олишга имкон берди. Литвада улар Туркияда ишлаб чиқарилган битта зарба берувчи дрон учун пул йиғишди, Польшада маблағ йиғиш давом этмоқда.
Украина ва Литвада ўтказилган кампанияларга жавобан “Baykar Makina” компанияси Украинага 3 та “Bayraktar TB2” дронларини совға қилди ва йиғилган маблағни Украина халқининг эҳтиёжларига ўтказди.
Турли мамлакатлардаги маблағ йиғиш кампанияларининг муваффақияти Норвегияда ҳам шундай акция бошланишига асос бўлди.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ҳар бир фуқаро “Bayraktar TB2”га камида 10 крона бериши керак. Акция доирасида 55 миллион крон (тахминан 5,5 миллион доллар) йиғиш ва уларни Украина элчихонасидаги ёрдам фондига ўтказиш режалаштирилган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025