Норвегия валиаҳдининг тўнғич ўғли жинсий зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди
Олам
−
20 Ноябрь
4040Норвегия валиаҳд маликаси Метте-Маритнинг ўғли Мариус Борг Хойби жорий йилнинг 18 ноябрь куни тахминан 20 ёшлардаги аёлни зўрлаганликда айбланиб, яна ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакатнинг “Dagbladet” нашри хабар берди.
Газетага кўра, маликанинг 27 ёшли фарзанди онгини йўқотган ёки бошқа йўл билан қаршилик кўрсата олмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонликда гумон қилинмоқда.
Гап жорий йилнинг 4 август куни содир бўлган воқеа ҳақида кетмоқда. Хойби тергов доирасида аллақачон ҳибсга олинган, аммо кейин қўйиб юборилган. Сўнгра у баданга шикаст етказишда гумон қилинган. Тергов энди тож маликасининг ўғлини ҳибсга олиш учун ариза берадими ёки йўқми ҳозирча номаълум.
Унинг адвокатига кўра, Хойби жинсий зўравонлик ҳамда унга қўйилган бошқа айбловлар бўйича айбини тан олмайди.
Хойбига Норвегия Жиноят кодексининг 291-моддаси “б” банди (Ҳушидан кетаётган ёки бошқа сабабларга кўра ҳаракатга қаршилик кўрсатишга қодир бўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш) билан айблов эълон қилинган.
Мариус Борг Хойби – Метте-Маритнинг олдинги турмушидан бўлган ўғли. Метте-Марит 2001 йилда Норвегия тахт вориси билан турмуш қурган. Бу никоҳда унинг яна икки фарзанди бор.