Норвегия россияликларнинг мамлакатга саёҳат қилишини чеклади 

Олам

image

Норвегия ҳукумати сайёҳларнинг Россия Федерациясидан транзитларини ҳамда россияликларга мамлакатга сайёҳлик сафарларини тақиқлади. Ўтган ҳафта эълон қилинган қарор бугун, 29 майдан кучга кирди.

Расмийларга кўра, тақиқ талаба ёки иш визасига эга бўлган россияликларга, чегара резидентлик гувоҳномаси эгаларига, Шенген мамлакатларида яшаш учун рухсатномага эга бўлганларга, шунингдек, Норвегияга қариндошларини кўриш учун бораётганларга тааллуқли эмас.

Шу билан бирга, Норвегия ва Шенген зонаси мамлакатлари томонидан берилган кўп йиллик туристик визага эга бўлган россияликларга мамлакатга кириш тақиқланиши мумкин.

2022 йилда бошланган Украина кризисидан кейин Норвегия россияликларга туристик визалар беришни тўхтатган. Адлия вазири Эмили Энгер Норвегия ҳукумати Украинада уруш давом этаётган бир пайтда “руслар Норвегия ва бошқа Шенген мамлакатларига шунчаки турист сифатида ҳеч қандай сабабсиз саёҳат қилишларини” истамаслигини айтган.

Муҳаммаджон Ҳайдаралиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Норвегия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг