Нордонгина лимоннинг фойда ва зарарлари ҳақида биласизми?
Фойдали
−
16 Июнь 2021
32053Лимон — 5-8 метргача бўлган, доим яшил бўлиб турадиган цитрус дарахтининг мевалари. Ҳиндистон, Хитой ва Тинч океанининг тропик ороллари унинг ватани ҳисобланади.
Лимон деярли бутунлай сувдан иборат бўлиб, у инсон танаси учун фойдали бўлган кўплаб моддаларга бой. Мева таркибида аскорбин кислотаси (0,085 фоизгача), шунингдек, А, E, D, Р витаминлари ва B гуруҳи витаминлари мавжуд. Лимон таркибида темир, мис, калий, кальций, натрий, фосфор, рух, бор, флавоноидлар, фитонцидлар, гликозидлар, пектин бор.
Лимоннинг фойдали хусусиятлари
Икки ош қошиқ лимон шарбати одамнинг C витаминига бўлган кунлик эҳтиёжининг ярмини қоплайди, бу ўз навбатида иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, организмни вирус ва бактериялардан ҳимоя қилади, яраларни даволашни тезлаштиради, қариш жараёнини секинлаштиради, токсинлардан тозалайди, гормонлар синтезида иштирок этади, қон босимини пасайтиради.
Шунингдек, лимон одамни тетиклаштиради, чарчоқ ва уйқучанликни кетказади, кўнгил айнишига қарши курашади, ичак ҳаракатини яхшилайди, ёшартиради, витамин етишмовчилигида ёрдам беради. Терига косметик оқартириш эффекти беради ва ёғ безларини бошқаради.
Лимоннинг потенциал фойдалари қуйидагилар: инсульт хавфини камайтириш; саратон ривожланишининг олдини олиш; тери рангини яхшилаш; астманинг олдини олиш.
Лимоннинг зарарлари
Ушбу мевалар кучли аллергенлардир. Лимоннинг зарари шундаки, у дерматитни келтириб чиқариши ва кўп миқдордаги кислоталар туфайли тиш эмалига зарар етказиши мумкин. Шакар миқдори юқори бўлгани сабабли маҳсулот диабет ва ошқозон яраси билан оғриган одамларга тавсия этилмайди. Бундан ташқари, у ошқозон ости бези ишига ҳам акс таъсир кўрсатиши мумкин. Лимоннинг фойдали хусусиятларига эҳтиёж сезилган тақдирда ҳам уни меъёрида истеъмол қилиш керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь