Норбоева Япониянинг янги императори тахтга ўтириш маросимида қатнашади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева жорий йилнинг 22-23 октябрь кунлари Японияга ташриф буюради. Норбоева , Япониянинг янги Императори Нарухитонинг тахтга ўтириши муносабати билан 22-23 октябрь кунлари Токиода ўтказиладиган тантанали маросимда иштирок этади. Сенат раисининг Японияга ташрифи бугун, 16 октябрь куни Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фуджияма ўртасида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган. 

Учрашувда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликни, шу жумладан парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилган. Парламент дипломатияси Ўзбекистон-Япония муносабатларини ривожлантиришда муҳим роль ўйнаши қайд этилган. 

Японияга юксак даражадаги ташрифни ташкил этишга тайёргарлик кўриш муҳокаманинг муҳим мавзуси бўлди. Бу ташриф, шубҳасиз, Ўзбекистон-Япония муносабатларини сифат жиҳатидан янги поғонага кўтаришга хизмат қилиши айтилди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг декабрь ойида Японияга ташриф буюришни режалаштирмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made