Норбоева Матвиенко билан учрашди

Олам

6V9A9372

Кеча, 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерацияси Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг иштирокчи давлатлари Парламентлараро ассамблеяси 50-ялпи мажлиси доирасида ўтказилди.

Сенат Матбуот хизматининг маълум қилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия парламентлараро ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Валентина Матвиенко Ўзбекистон делегациясини қутлар экан, жорий йил октябрь ойида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи унда ёрқин таассурот қолдирганини айтиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида республикада тарихан қисқа вақтда амалга оширилган ислоҳотларга юксак баҳо берилди.

Федерация Кенгаши раисининг сўзларига кўра, Россияда жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига кўрилаётган тайёргарлик катта қизиқиш билан кузатилмоқда. Спикернинг айтишича, Россия томони Ўзбекистонда сайлов тизимини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ва бу йўналишда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини қўллаб-қувватлайди. Бўлажак сайловнинг боришини кузатиш учун республикага Россия Федерацияси ва МДҲ ПАнинг нуфузли делегацияси ташриф буюриши айтиб ўтилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева Валентина Матвиенко

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг