“Ноинсоф тадбиркорлик йўли”. “Юксалиш” ноҳақ ундирилган жарималар бўйича ИИВга таклиф берди
Жамият
−
24 Август 2023
12567“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродов тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган йўл қоидабузарликларини қайд этувчи камералардаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан Ички ишлар вазирлигига бир қанча таклифлар берди. Унга кўра, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бу бўйича тегишли чора кўриши керак.
Бекмуродовнинг айтишича, мазкур тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган барча субъектларнинг сўнгги ҳафталардаги қайдномаларини тафтиш қилиш ва ҳуқуқий баҳо бериш чораларини кўриш лозим. Тафтиш натижасида “ноинсоф тадбиркорлик йўли” билан ундирилган жарималар аниқланса, уларни бекор қилиш ва ҳайдовчиларга тўловларни тадбиркорлар ҳисобидан қайтариш керак.
“Тадбиркорлик субъектларининг назорат-камералари орқали қайд қилинаётган жарималарни назорат тартибида доимий текшириш амалиётини жорий қилиш, фуқароларни адолатсиз жарималар устидан шикоят қилишдаги оворагарчиликдан асраш мақсадида, қайдномаларга онлайн шикоят бериш имкониятини яратиш шарт”, дейди Бобур Бекмуродов.
Шунингдек, ҳаракат раҳбарининг фикрича, бу борадаги фаолият юзасидан жамоатчиликка мунтазам равишда ахборот бериб бориш амалиётини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади.
“Ўз ўрнида, пиёдалар ва йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, фуқароларимизни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраймиз”, дейди у.
LiveБарчаси