Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup турнирида қанча ишлаб топди?

Спорт

image

АҚШнинг Сент-Луис шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича Sinquefield Cup турнири ўз якунига етди. Grand Chess Tour мусобақасининг 5-босқичи ҳисобланган ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этди. Мусобақада дунёнинг 10 нафар кучли гроссмейстери бош соврин учун баҳс олиб борди. Улар орасида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов (2762) ҳам бор эди.

Турнирнинг сўнгги 9-турида Абдусатторов оқ доналарда мусобақанинг иккинчи рақамли шахматчиси, FIDE байроғи остида қатнашган россиялик Ян Непомняшийга қарши баҳс олиб борди ва чиройли ғалабага эришди. Нодирбек 2 ғалаба, 6 дуранг ва 1 мағлубият билан турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллади.

Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов 40 минг АҚШ доллар миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди. У Grand Chess Tour босқичларидаги умумий иштироки ва қўшимча бонусларни қўшиб ҳисоблаганда 74,500 АҚШ долларига эга бўлди.

Sinquefield Cup ғолиби Алиреза Фирузжа (Франция, 2751) бош соврин билан бирга 100 минг АҚШ долларига ҳам эга чиқди. Франциялик гроссмейстер Grand Chess Tour босқичларидаги умумий иштирокидан 323,750 доллар ишлаб олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шахматчи Нодирбек Ёқуббоев БААдаги шахмат фестивалида қанча ишлаб топгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup Grand Chess Tour

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг