Нодирбек Абдусатторов Шушадаги турнирда совриндор бўлди

Спорт

image

Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида шахмат бўйича Вугар Гашимов хотирасига бағишланган турнир анъанавий мусобақа ўз якунига етди.

Рапид ва блиц йўналишларида ўтказилган мусобақа ғолиб ва совриндорлари икки турнирнинг умумий натижалари йиғиндисига кўра аниқланди. 10-маротаба ташкил этилган ушбу турнирда жами 8 нафар гроссмейстер қатнашди.

Нодирбек блиц баҳсларида 10 очко тўплади. Россиялик Ян Непомнящий иккинчи, ҳиндистонлик Аравинд Читамбарам учинчи ўринни банд этди. Рапид баҳсларида 8 очко тўплаган Нодирбек 4-поғонадан жой олди.

Чемпионлик учун унга бир очко етмади. Абдусатторовдан бир очко кўп жамғарган Ян Непомнящий 10-юбилей турнир чемпионига айланди.

Маълумот учун, Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар жамоаси бронза медални қўлга киритди. Таркибда Абдусатторов ҳам бор эди. Тошкент халқаро аэропортида иштирокчилар тантанали кутиб олинди. Жамоа етакчиси Нодирбек Абдусатторов эса минбарга сўзга чиқиб, 2026 йилда Ўзбекистонда ўтадиган шахмат Олимпиадасида бош совринни юртга қайтариш учун бор салоҳиятини ишга солишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шуша Нодирбек Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made