Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди

Спорт

image

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтаётган "Tata Steel Chess" халқаро турнирининг 5-турида мусобақанинг марказий учрашувларидан бири классик шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ҳамда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ўртасида кечди.

Классик шахмат "дуэли"да илк бор куч синашаётган ҳар икки шахматчи учун баҳс ўта мураккаб тарзда бўлиб ўтди.

6 соат давом этган партияда Нодирбек гарчи қора доналарда ҳаракатланган бўлсада, тажрибали Карлсенни ҳимояланишга мажбур қилди.

Сўнгги дона суришларда битта пиёда устунлигига эга бўлган Абдусатторов охир-оқибат Карлсен устидан ишончли ғалабага эришди ва 4 очко билан халқаро турнирнинг якка пешқадамига айланиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг