Нодирбек Абдусатторов кучли рақиб билан дуранг ўйнади
Спорт
−
20 Февраль 2023
6563Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида ўтказилаётган нуфузли “WR Chess Masters” турнирининг 4-тур ўйинлари ортда қолди. Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов бу турда Ҳиндистон вакили Праггнанандҳ билан куч синашди.
Оқ доналарда ҳаракат қилган Абдусатторов якунда кучли рақибга қарши ўйинни дуранг билан якунлади.
Ортда қолган тўррта турдан сўнг, Абдусатторов 1 та ғалаба, 2 та дуранг ва 1 та мағлубият билан турнир жадвалида 6-поғонани эгаллаб турибди. У пешқадамдан 1 очкогина ортда қолмоқда. Тўрт турдан сўнг 3 очко билан ҳамон АҚШ вакили Левон Аронян турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
LiveБарчаси