Нодирбек Абдусатторов Ханчжоудаги юришини мувафаққиятли давом эттирмоқда
Спорт
−
26 Сентябрь 2023 6391 1 дақиқа
Бугун, 26 сентябрь куни Ханчжоу мезбонлигида ўтаётган ХIХ Осиё ўйинларининг шахмат дастури доирасидаги баҳслар бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов асосий рақибларидан бири – хитойлик Йи Веини мағлуб этди ва медаль учун яна бир катта қадамини ташлади.
Бу орқали Абдусатторов 5 та турдан сўнг умумий рейтингда пешқадамликни қўлга киритди. Жавоҳир Синдаров эса тажрибали ҳинд спортчиси – Аржун Эригаисидан устун келди. Ҳозирда у 34 спортчи орасида 4-ўринда бормоқда.
Ўзбекистонлик шахматчи қизлар дан Умида Омонова сингапурлик рақибасини ютган бўлса, Нилуфар Ёқуббоева ҳиндистонлик Хумпи Конеруга имкониятни бой бериб қўйди.
Бугун яна иккита раунд ўтказилади. Медаль эгалари эртага аниқ бўлади!
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь