Нодирбек Абдусатторов Эригаисини мағлуб этди, Жавоҳир Синдоровда ҳам ғалаба
Спорт
−
22 Январь 2023 10483 1 дақиқа
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтаётган “Tata Steel Chess” халқаро турнирида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Аржун Эригаисини қора доналарда мағлуб этди.
Ушбу ғалаба орқали Нодирбек 7 та ўйиндан 5.5 балл тўплаб, якка пешқадамга айланиб олди. Шунингдек, бугун Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Левон Аронян билан куч синашади. Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов ушбу турнирнинг 5-тур ўйинида Магнус Карлсенни мағлум этганди.
Бундан ташқари, яна бир ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдоров “Challengers” гуруҳида ғолиблик учун кураш олиб боряпти. У нидерландиялик Элин Роеберсга қарши учрашувда ғалаба қозонди.

Синдоров бугун қора доналарда туркиялик Мустафо Йилмазга қарши ўйин ўтказади. Маълумот учун, Жавоҳир ушбу турнирда иккинчи ўринда бормоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь