Ўзбек пахтасига нисбатан “бойкот” бекор қилинади
Жамият
−
12 Февраль 2020
8655Ўзбекистонда пахта саноатида ўзгариш бўлади. Бу ҳақда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.
Ўзбек пахтасига нисбатан "бойкот"ни бекор қилишга қаратилган Cotton Campaign билан аниқ чоралар ва ҳамкорликдаги тадбирлар амалга оширилади.
Лойиҳанинг бажариш муддати 2020 йил 1 март этиб белгиланган.
Унга кўра, Cotton Campaign билан ҳамкорликда бойкотни бекор қилишга қаратилган тадбирларни ташкил қилинади.
Шунингдек, Европа Иттифоқи ва АҚШ бозорларига тайёр текстиль маҳсулотларининг киришига ва экспортини кенгайтиришга имкониятлар яратиш бўйича чораларни кўриш назарда тутилган.