Нижний Новгороддан Хўжандга учаётган самолёт Тошкентга қўнишга мажбур бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 5 январь куни Нижний Новгороддан Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига учаётган S76431 рейси белгиланган аэропортдаги қуюқ туман туфайли Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Тошкент аэропорти вакилига таяниб, хабар берди. 

“S7 Airlines авикомпаниясининг  Нижний Новгород–Хўжандга учаётган S76431 рейси белгиланган аэропортдаги қуюқ туман туфайли Тошкентга соат 10.00 да қўнди”, деган аэропорт вакили. 

Унинг сўзларига кўра, қўниш нормал режимда амалга оширилган, лайнер об-ҳаво шароити яхшиланиши билан Хўжандга учишга ҳозирлик кўрмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

аэропорт туман

Баҳолаганлар

547

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг