Нипаҳ вирусидан ўлим даражаси 75 фоизгача баҳоланмоқда

Олам

image

Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида ҳалокатли Нипаҳ вирусининг тарқалиши Осиёнинг айрим қисмларида хавотирга сабаб бўлмоқда. Олимлар вируснинг давоси йўқлиги сабабли ўлим даражасини 75 фоизгача баҳоламоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабар берди.

ЖССТга кўра, Нипаҳ вируси ҳайвонлардан одамларга юқиши мумкин. Уни даволаш учун вакцина ва дори-дармон йўқлиги сабабли унинг ўлим даражаси юқори – 40 фоиздан 75 фоизгача баҳонланмоқда.

Қайд этиш жоиз, Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида ҳалокатли Нипаҳ вирусининг тарқалиши Осиёнинг айрим қисмларида хавотирга сабаб бўлмоқда ва аэропортларда текширув чоралари кучайтирилган. 

Таиланд Ғарбий Бенгалиядан рейсларни қабул қиладиган 3 та аэропортда йўловчиларни текширишни бошлаган. Непал ҳам Катманду аэропорти ва Ҳиндистон билан бошқа қуруқликдаги чегара пунктларига келаётганларни текширишни бошлаган.

Хабарларга кўра, Ғарбий Бенгалияда 2025 йил декабрь ойидан бери 2 та тиббиёт ходимида вирусли ҳолат тасдиқланган. Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, улар билан алоқада бўлган 196 киши аниқланган ва вирусга тест натижалари салбий чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Нипаҳ вируси билан боғлиқ вазият барқарорлиги ҳақида хабар берилганди.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ҳиндистон ўлим Нипаҳ вируси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг