Нималар қилдинг, Купер? Ўзбекистон Фаластинга енгилди

Спорт

Хабарингиз бор, бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Рамаллоҳ шаҳрида жойлашган “Файсал ал-Ҳусайний” стадиони Фаластин терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик.

Осиё саралаш циклининг "D" гуруҳидан ўрин олган ўйинда Ўзбекистон 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйинда ҳисоб дастлаб 60-дақиқада очилди. Голга Одай Иброҳим муаллифлик қилди.

Ўйиндаги иккичи гол 84 дақиқада Ислом Батран урди. Шундан кейин ҳисоб ўзгармади. Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ тарихда илк бор Фаластинга мағлуб бўлди.

ЖЧ-2022 саралаш ўйини
"D" гуруҳи
1-тур
ФАЛАСТИН — ЎЗБЕКИСТОН 2:0
Гол: Одай Иброҳим (60), Ислом Батран (84).
Ар-Ром. "Файсал ал-Ҳусайний" стадиони
Фаластин: Муҳаммад Рашид, Ёсир Ҳамид, Мусаб Баттат, Тамер Сейям, Одай Иброҳим Даббаҳ (Исмоил Батран, 82), Абдуллоҳ Жобир, Абдулатиф Албаҳдари, Маҳмуд Ваъди, Натми Албадави, Рами Ҳамада, Муҳаммад Дарвиш.

Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Даврон Ҳошимов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Одил Аҳмедов, Қувондиқ Рўзиев (Достон Ҳамдамов, 61), Икром Алибоев, Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Тамер Сейям, Муҳаммад Дарвеш (60) — Егор Кримец (30).


Мақола муаллифи

Теглар

футбол Ўзбекистон-Фаластин

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг