Нико Пас Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин

Спорт

image
Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Нико Пас яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Комо” футболчиси “Верона”га қарши учрашув олдидан тиззасидан жароҳат олган ва ҳозиргача унинг асоратларини ҳис қилиб келмоқда. Шу сабабли у жамоасининг сўнгги икки ўйинини ўтказиб юборди.

Дастлаб шифокорлар жароҳат жиддий эмаслиги ва футболчининг турнирда иштирок этишига тўсқинлик қилмаслигини билдирган. Бироқ тикланиш жараёни кутилганидан секин кечаётгани Аргентина терма жамоаси тиббий штабида хавотир уйғотмоқда.

Манбага кўра, сўнгги кунларда вазият бўйича оптимизм пасайган. Мутахассислар жароҳат оддий мушак муаммосидан кўра жиддийроқ бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Ҳозирча Паснинг Жаҳон чемпионатида қатнашиши масаласи очиқ қолмоқда.

20 ёшли футболчи муваффақиятли мавсумдан сўнг Аргентина терма жамоасининг муҳим ўйинчиларидан бири сифатида қаралаётган эди. Унинг эҳтимолий йўқотилиши жамоа ярим ҳимоясида ижодкорлик нуқтаи назаридан сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Нико Пас ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хавотирларга сабаб йўқлигига ишора қилувчи хабар қолдирган.

Агар у якуний таркибдан чиқариб ташланса, унинг ўрнини “Астон Вилла” ҳужумчиси Эмилиано Буэндия эгаллаши мумкин. Аргентиналик футболчи ўтган мавсумни муваффақиятли ўтказиб, Европа лигасидаги ғалабага ҳам ўз ҳиссасини қўшган.

Маълумот учун, Нико Пас 2025-2026 йилги мавсумда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 8 та голли узатма муаллифи бўлди. У Аргентина миллий терма жамоаси сафида эса 8 та учрашувда қатнашиб, 1 та гол урган.

Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Нико Пас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг