Никимбаевдан юриш: МОҚ лицензияларни ошириб кўрсатган

Спорт

image

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Токио-2020 Олимпиадасига қўлга киритилган лицензиялар сонини ошириб кўрсатган. Улар аслида 71 эмас, 65 та. Бу ҳақда Ўзбекистонлик машҳур футбол мутахассиси, 2022 йилги жаҳон чемпионатининг менежери Алишер Никимбаев ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб қолдирди. 

Унинг қайд этишича, Халқаро Олимпия қўмитаси қоидаларига кўра, мусобақада қатнашадиган бир спортчи ёки битта жамоа ягона лицензия эгаси ҳисобланади. 

“Масалан, 20 футболчидан иборат футбол жамоаси битта лицензия сифатида ҳисобланиши керак ва улар қўлга киритган медаль ҳам ягона саналади.

Шундай қилиб, бадиий гимнастикада 6 нафар қизимиз 2 та лицензияни қўлга киритди: биттаси шахсий мусобақада ва биттаси жамоада. Худди шунингдек, эшкак эшишда ҳам: эшкак эшиш спортида икки йигит иккита алоҳида иштирокчи сифатида қайд этилмаслиги керак. Чунки улар битта жамоа ҳисобланади. Юқоридагилар билан таққослаганда, МОҚ матбуот хизмати дзюдонинг аралаш жамоасини 6 та лицензия сифатида ҳисобламаганлиги ажабланарли.

Каноэда эшкак эшиш янада қизиқарли, бу ерда икки қиз икки мартадан ҳисобланиб, бир вақтнинг ўзида иштирокчилар сони кўпайтирилган. Худди шу тарзда, Мухтасар Тохирова икки марта санаб ўтилди, у Токиода икки турдаги дастурда қатнашади.

Агар битталаб ҳисобласангиз, унда Токиодаги спортчилар 71 эмас, 67 нафарга етади ва улар 65 та лицензияга эга”, дея ёзган Никимбаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, нотўғри маълумот олиниши натижасида Халқаро Сузиш Федерацияси Олимпиадага йўлланма олган ўзбекистонлик сузувчиларга санкция қўллагани ҳамда вазият юзасидан тергов-суриштирув ишлари давом этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бироқ вазият ўзгармаган ва якунда ўзбекистонлик сузувчилар атиги иккита йўлланмага эга бўлган эди.

 Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Олимпия жамоаси жорий йилнинг 20 июль куни Токио шаҳрига етиб борган ва ПЦР тестини топшириб бўлгач, Олимпия шаҳарчасига киритилган. Жорий Олимпияда ўйинларида Ўзбекистондан 17 спорт тури бўйича 67 нафар спортчи иштирок этмоқда. Лекин йўлланмалар сони 71 тани ташкил қилади. 2016 йилги Рио Олимпиадасида эса 14 спорт тури бўйича 70 нафар спортчи баҳсларда қатнашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

МОҚ Олимпия ўйинлари Токио-2020 Алишер Никимбаев

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг