Олимпиада ўйинлари бошланди. Пандемия шароитида тантанали маросим қай тартибда ўтказилади?

Спорт

image

Бугун, 23 июль куни Токио Олимпиадасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбир Токио Миллий стадионида Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади. Маросимга томошабинлар киритилмайди. Стадионда фақатгина 950 нафар дипломат, ҳомийлар ва Олимпия қўмитаси аъзолари бўлишади. 15 нафар давлат ва халқаро ташкилот раҳбарлари ҳам ушбу воқеани жонли кузатиб боради.

Расмий парад пайти спортчи ва делегациялар аъзолари коронавирусдан ҳимояланиш чораларини кўришади. Барча иштирокчилар ҳимоя ниқобларида бўлишлари ва ижтимоий масофани сақлашлари шарт. 

Ижтимоий масофа стадионгача 2 метр, стадионнинг ичида 1 метрни ташкил этади. Тана ҳарорати 37,5 даражадан юқори бўлганлар стадионга киритилмайди. Иштирокчи давлатлар паради алифбо тартиби бўйича бўлмайди, майдонга мусобақа ватани Греция делегацияси биринчи бўлиб чақирилади, мезбон Япония эса энг сўнггида.  Ўзбекистон спорт делегацияси бугун Украинадан сўнг 25-рақамда аренага чиқиб келади.

Аввалроқ, Токио-2020 Олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари Оксана Чусовитина ва Бобоусмон Батуров эканлиги ҳақида хабар берган эдик. Бироқ МОҚ бош котиби Ойбек Қосимовнинг таъкидлашича, эндиликда ушбу вазифа боксчи Баҳодир Жалолов ва таекводочи Нигора Турсунқуловага ишониб топширилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон делегацияси 17 спорт тури бўйича 67 нафар спортчи билан иштирок этмоқда. Лекин йўлланмалар сони 71 тани ташкил қилади. Рио Олимпиадасида эса 14 спорт тури бўйича 70 нафар спортчи иштирок этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Токио-2020 Токио Олимпиадаси Очилиш маросими

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг