Ниқобдан нима фойда? Давлат нега ниқоб учун “курашмоқда”
Бу қизиқ
−
09 Июль 2020
14716Коронавирус пандемияси бошланган илк даврларда кўплаб мамлакатлар карантин чораларини менсимади, айрим мамлакатларда, ҳатто, ниқоб тақиш бўйича талабга қарши чиқилди. Вақт ўтгач, ниқоб тақиш ўзини оқлади ва бир қатор мамлакатларда ниқоб мажбурий этиб белгиланди. Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган брифингда Санитария-эпидемиологик назорат давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков ниқоб тақишнинг аҳамияти ҳақида гапирди:
“Касаллик қўзғатувчиси организмга учта йўл билан киради: оғиз, бурун ва кўзнинг шох пардаси. Агар касаллик қўзғатувчиси ифлосланган қўлимиз билан кўзимизга тегиш орқали кирадиган бўлса, қолган иккита йўлда ҳаво-томчи билан нафас йўлларимиз орқали киради. Демак, ниқобни оғиз ва бурунни ёпиш учун ишлатилади. У даҳанни ёпиш, қулоққа илиб қўйиш ёки номига оғизни ёпиб, бурунни очиб қўйиш учун ишлатиладиган нарса эмас. Асосий мақсад – касаллик кирадиган йўлни ёпиш”.
Ниқоб тақиш бўйича одамлар орасида турли эътирозлар тарқалмоқда. Кимдир бу бефойда деса, яна бошқа биров ниқобни соғлом одам эмас, балки беморлар бошқаларга юқтирмаслик учун тақиши керак деган фикрни илгари сурмоқда. Отабеков брифингда ушбу масалага ҳам тўхталди.
“Ниқоб ҳақида фикрлар кўп. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ёки мутасадди ташкилотлар ниқоб ўрнига нима таклиф берди? Ўрнига ўрин ҳеч нарсани таклиф қилаётгани йўқ.
Энди масалани ўзимиз синаган усуллар билан кўрайлик: битта жамоада бир неча одам касал бўляпти, ниқоб тақиб юрганлар соғлом. Демак, ниқобнинг самараси ҳақида бизда ишонч бор. Шундай экан, бунга нисбатан ёндашувни ўзгартиришимиз керак. Бизнинг мақсадимиз кимнидир жаримага тортиш эмас”, дейди Отабеков.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь