Ниғматилла Йўлдошев яна бир лавозимга сайланди

Спорт

image
Ўзбекистоннинг янги Бош прокурори ҳақида нималар биламиз? north_east

Ўзбекистоннинг янги Бош прокурори ҳақида нималар биламиз?

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон кураш федерациясининг раиси лавозимини ҳам эгаллади.

Бугун, 6 октябрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон кураш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. 

Конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев номзоди шу вақтгача вакант бўлган мамлакат кураш федерацияси раислигига тавсия қилинди.

Сайловда федерация раислигига бошқа номзод кўрсатилмади ва натижада Ниғматилла Йўлдошев бир овоздан Ўзбекистон кураш федерацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда кураш федерацияси матбуот хизмати хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, Ниғматилла Йўлдошев жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистоннинг Бош прокурори этиб тайинланди. Унгача Олий Мажлис Сенатининг раиси вазифасини бажарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ниғматилла Йўлдошев Кураш федерацияси

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг