Нигериядаги портлаш 27 кишининг умрига зомин бўлди
Олам
−
26 Январь 2023 5969 1 дақиқа
Жорий йилнинг 25 январь куни Нигерия марказида бомба портлади. Оқибатда 27 нафар киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди.
Қайд этилишича, портлаш вақтида ҳалок бўлганларнинг барчаси чорвадор халқ бўлиб, улар мамлакатнинг Насарава ва Бенуе штатлари чегарасидаги Рукуби қишлоғида бўлган.
“Биз портлашда 27 киши ва бир нечта қорамоллар ҳалок бўлганини аниқладик. Кўплаб одамлар яраланди ва ҳозирда тергов давом этмоқда. Қурбонлар сони ортиши мумкин”, дейди маҳаллий полиция.
Шунингдек, портловчи моддалар бўйича мутахассислар портлаш сабабларини ўрганмоқда.
Маҳаллий чорвачилик ассоциацияси вакилига кўра, портлаш Нигерия ҳарбийлари томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг март ойида Нигерия шимолидаги Кадуна штатида қуролли ҳужум уюштирилганди. Оқибатда 34 киши қурбон бўлган эди.
Озода Чориева
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь